Линклар

Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг нуфузли мукофоти билан тақдирланган Беларусия мухолифат етакчиси Александр Милинкевич мукофот пулини беларусиялик мазлумларга беришга қарор қилди.


Милинкевичнинг айтишича, ушбу мукофот аслида унга эмас, Беларусияда демократия учун курашаётган барча одамларга берилган. ЕИ нинг “Фикр эркинлиги учун Андрей Сахаров номли мукофоти”га қўшиб берилган 50 минг евро пулни Милинкевич Европа Иттифоқининг ихтиёрига қолдирди. Иттифоқ эса, ушбу маблағни Лукошенко тузумидан зулм кўрганларга ёрдам учун сарфлайдиган бўлди.
XS
SM
MD
LG