Линклар

logo-print

Президент Буш Ироқ борасидаги сиёсатини ўзгартириш масаласини ҳал қилишда шошма-шошарликка йўл қўймаслиги ҳақида айтди.


"Оғир қарор қабул қилишда шошилиш ниятида эмасмиз. Қўшинларимизга: “муваффақиятга эришишингиз учун мана воситалар, мана бу стратегия” - деб айтиш жуда жиддий ва лозим қарордир. Мен янги мудофаа вазирига Ироқдаги вазият билан яхшироқ танишиши учун кўпроқ вақт бермоқчиман. Шундан сўнг у менга жиддий ва ҳар томонлама маслаҳат бера олади”, - деди АҚШ Президенти Жорж Буш.
Президент Буш шундай қилиб Ироқ борасидаги янги сиёсатини келаси йилда эълон қилиш қарорини ҳимоя қилди. Ироқда эса, қон тўкилиши давом этмоқда. Бушнинг мазкур баёноти Ироқда яна камида 30 одамнинг ўлдирилгани борасида хабарларнинг пайдо бўлганидан кейин янгради. Президент Буш расмий Дамашқни Ливандаги ҳукуматни издан чиқариш бўйича қилаётгани амалиётини тўхтатишга чақарди. Ўзининг ёзма баёнотида АҚШ президенти Суриядан барча сиёсий маҳбусларни озод этишни ҳам талаб этди.
XS
SM
MD
LG