Линклар

Бирлашган миллатлар ташкилотининг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфрэд Новак Ўзбекистондаги вазият борасида ҳавотир билдирди.


Унга кўра, Ўзбекистондаги қамоқхоналар ва тергов изоляторларида қийноқларнинг қўлланилаётгани борасидаги хабарларнинг кўплиги жиддий ҳавотирларга асос бўла олади. Манфрэд Новакнинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати бир қатор ҳуқуқий ислоҳотларни қилганига қарамасдан, Андижон воқеаларидан сўнг мамлакатдаги қийноқлар борасидаги вазият оғирлашган.
"Яқиндан бери пайдо бўлган хабарларга кўра, мамлакатда қийноқлар ҳануз кенг кўламда тарқалган. Бу борадаги асосий муаммо жойларда етарлича назоратнинг йўқлигидадир. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, мисол учун вазиятни мониторинг қилиб борар эди. Энди эса ташкилот бундай имкониятдан маҳрум этилди", – деди Новак.
Сешанба куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига қарашли “Жаҳон” ахборот агентлиги мамлакат ҳукумат вакиллари ҳамда парламент аъзолари Ўзбекистон 1995 йилда қўшилган БМТ нинг қийноқларга қарши конвенцияси қандай бажараётганини муҳокама этишгани ҳақида хабар тарқатди. Анжуман иштирокчилари сўнгги 9 йил давомида БМТ га юборилган уч ҳисоботда бу борада Ўзбекистонда яхшиланиш кузатилгани қайд этилганини таъкидладилар. Аммо Ўзбекистонга 2002 йилда ташриф буюрган БМТ нинг қийноқлар бўйича аввалги маърузачиси Тео Ван Бовен мамлакатда қийиноқлар “систематик” эканини фош этган эди. БМТ нинг қийноқлар бўйича жорий маърузачиси Манфрэд Новак “Озодлик радиоси” га маълум қилишича, унинг Ўзбекистонда қийноқлар билан боғлиқ вазиятни ўрганишга руҳсат этишни сўраб, Ўзбекистон ҳукуматига қилган мурожатлари жавобсиз қолмоқда.
XS
SM
MD
LG