Линклар

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қосимжўмарт Тоқаев Остонада Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мўттақий билан учрашди.


Сўзлашувдан кейин Тўқаев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев яқин келажакда Эронга бориши мумкинлигини маълум қилди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирига кўра, президент Назарбоевнинг Эронга сафари икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги қирраларини очишга имкон яратади. Айни пайтда, Эрон Ташқи ишлар вазирининг Қозоғистон ҳукумати расмийлари билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG