Линклар

АҚШ сенатори Жон МакКэйн Ироқда зўравонликларни тўхтатиш учун АҚШ қўшимча 15 мингдан 30 мингача аскар юбориши кераклигини айтди.


АҚШ Конгресси аъзолари билан Бағдодга борган Мак Кэйн 14 декабр куни шундай баёнот берди.
“Мен Ироқда шароит яхшиланганига ишонишимни айтмоқчиман. Аммо Бағдодда вазият яхши эмас. Мазҳаблараро зўравонликларни назорат остига олиш учун Бағдод ва Анбар вилоятига қўшимча АҚШ кучлари жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади деб, ўйлайман”, - деди АҚШ сенатори Жон Мак Кэйн.
Айни пайтда, АҚШ расмийлари ва Ироқ ҳукумати вакиллари ўртасида сўзлашувлар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG