Линклар

logo-print

“Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти”нинг Жиззах вилоят бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳамроев ўзи ва Жиззах шаҳридаги бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари доимий қаттиқ назорат остида эканлигини айтди.


Ҳамроевнинг “Озодлик” муҳбирига айтишича, ички ишлар органлари ходимлари охирги 9 кун давомида унинг уйини 24 соат давомида кузаётмоқда ва унга шаҳардан ташқарига чиқишга рухсат берилмаган.
“Мана бугун тўққизинчи кун уй қамоғида ўтирибмиз. Нафақат мен Жиззах вилоятининг деярли барча ҳуқуқ химоячилари шу вазиятда. Билишимча, Европа Иттифоқи делегацияси Тошкентга келган. Шундан келиб чиққан ҳолда улар кузатувни олиб бормоқдалар”, - деди ўзбекистон инсон ҳуқуқлари фаоли Бахтиёр Ҳамроев.
XS
SM
MD
LG