Линклар

Анидижон воқеаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келган Европа Иттифоқи экспертлари пайшанба куни Андижонга бордилар.


Европа Иттифоқи делегациясига етакчлик қилаётган Финляндия Ташқи ишлар вазирлигининг расмийси Пекке Хойнонен Андижонга ташрифи ҳақида “Озодлик” радиосига бундай деди:
“Биз маҳаллий прокуратура, ички ишлар бошқармаси ходимлари билан учрашдик. Бизни 2005 13 май кунги воқеалар рўй берган жойларга, хусусан Андижон қамоқхонаси, милиция бўлинмаси, “Бобур” майдони ва ҳокимият биноларига олиб боришди. Хуллас, Андижон воқеалари билан боғлиқ деярли ҳамма жойга бордик”, - деди Пекке Хойнонен.
Бироқ Хойноненга кўра, делегация аъзолари вақт камлиги сабабли оддий андижонликлар билан суҳбатлашиш имкониятига эга бўлмаганлар.
XS
SM
MD
LG