Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:00

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигини судга бермоқчи


Ташкилот аъзолари қонуний рўйхатга олинганидан кейинги салкам тўрт йиллик фаолиятини сарҳисоб қилиб, мамлакатда инсон ҳуқуқлари таъминланмаслигида бош айбдор Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан, Бош прокуратурадир, деган хулосага келди.

Шу хулоса битилган мактуб эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура тегишли органларига топширилган. Агар 10 кун ичида тегишли жавоб берилмаса, у ҳолда биз ҳар икки тузилмани судга берамиз, дея баёнот тарқатди “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти.
“Озодлик” мухбири жамият раиси Васила Иноятова билан суҳбатлашди.

В.Иноятова: “Ташкилотимиз низомида белгиланган ва бизнинг бош мақсадимиз шуки – мамлакатда мавжуд муаммоларга давлат идоралари, ҳуқуқ-тартибот органларининг эътиборини қаратиш. 2007 йил феврал ойида жамиятимиз Ўзбекистонда қонуний рўйхатдан ўтганига тўрт йил тўлади. Шу муддатни сарҳисоб қилиб билсакки, Ўзбекистон Бош прокуратурасига 170 та хат жўнатган эканмиз. Аммо, бугун аниқласак, бу хатларнинг бирортасига ижобий жавоб берилмаган. Уларда кўтарилган бирорта масала ҳал бўлмаган”.

Мухбир: Бу мактубларда қандай муаммолар қай тарзда акс этган? Айтмоқчи бўлганимиз, алоҳида фуқаролар мурожаатими ёки бошқа масалаларми?
В.Иноятова: “Бу хатларда фуқаролардан келган ўнлаб мурожаатлар ва воқеа жойларидан ўрганиб, аниқланган алоҳида муаммолар акс этган. Мисол учун, қамоқхоналардаги вазият, чегара муаммолари, Россиядаги мухожирлар. Пахта муаммоси, медицина, суд, қийноқлар масаласи, Андижон каби бир қатор масалаларда махсус хатлар жўнатганмиз. Шу боис ҳам биз ҳақли хулосага келдикки, мамлакатда мана шундай сиёсий, ижтимоий, иқтисодий муаммоларнинг кучайиши ва ҳал бўлмаслигида айнан ҳукумат идоралари айбдор. Андижон ва бошқа фожеаларнинг келиб чиқишида ҳукумат идораларининг масъуллари айбдор”.

Мухбир: Бироқ, бу гаплар анчадан буён айтиб келинади. Ташкилотингиз бу борада конкрет қандай ҳаракат қилмоқчи?

В.Иноятова: “Биз Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳайъатига мурожаат қилдик. Унда акс этган талабимиз шуки – биз кўтарган муаммолар бўйича бу ташкилотлар конкрет қандай чора кўраяпти, у муаммолар ҳал бўляптими – шу ҳақда бизга аниқ маълумот беришсин. Биз мурожаатларимиз тақдири нима бўлаётганини аниқ билайлик. Агар ўн кун ичида бу мурожаатимизга тегишли жавоб олмасак, у ҳолда биз Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигини судга берамиз. Бошқа имконимиз йўқ. Биз митинг қилолмаймиз, халқни кўчага чиқишга ундолмаймиз. Чунки, ўз ҳаққини сўраб, кўчага чиққан одамларни отиб юбориш – бу ҳукумат учун “карнайчидан бир пуф” дегадай гап. Буни ҳаммамиз биламиз”.
XS
SM
MD
LG