Линклар

Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон билан Каспий денгизидаги чегарани белгилаш борасида янги музокараларни бошлашга таёр эканини билдирди.


Ҳафта бошида Озарбайжон ташқи ишлар вазири Элмар Мамадиёров Туркманистон раҳбариятига Каспий денгизидаги чегаралар борасидаги келишмовчиликни ҳал этиш учун мулоқот бошлашни таклиф этган эди.
Каспий денгизидан каттароқ улушга эга бўлмоқчи бўлган бешала Каспий бўйи давлатлари Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Эрон ўртасидаги музокаралар берк кўчадан чиқмаётир.
Каспий дарёсидаги энг қисқа соҳилга эга Эрон денгиз тубини тенг тақсимлаш керак демоқда. Бошқалар эса, денгиз тубини соҳилининг узунлигига қараб бўлишни таклиф этишяпти. Каспий минтақаси нефт заҳиралари бўйича дунёда учинчи ўринда туради.
XS
SM
MD
LG