Линклар

Тожикистон президенти хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Ғаффор Мирзоев қамоқхонадаги шароити юзасидан норозилик билдириб, очлик амалини бошлади.


Бу ҳақда Мирзоевнинг ҳимоячилари маълум қилдилар. Уларга кўра, қамоқхона маъмурияти Мирзоевга ҳимоячилари билан учрашиш имкониятини бермасдан, оиласидан оладиган нарсалар миқдорини камайтирган. Тожикистон наркотикларга қарши кураш агентлигига ҳам раҳбарлик қилган Мирзоев август ойида одам ўлдириш ҳамда яна кўплаб жиноятларни содир этганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилганди. Мирзоев ўзига қўйилган барча айбларни рад этиб, ўзининг сиёсий сабабларга кўра қамалганини даво қилиб келади.
XS
SM
MD
LG