Линклар

logo-print

Андижон воқеаларини ўрганиш учун Ўзбекистонга келган Европа Иттифоқи экспертлари пайшанба куни Андижонга бордилар.


Европа Иттифоқи делегациясига етакчлик қилаётган Финляндия Ташқи ишлар вазирлигининг расмийси Пекке Хойнонен Андижонга ташрифи ҳақида “Озодлик” радиосига бундай деди:
“Биз маҳаллий прокуратура, ички ишлар бошқармаси ходимлари билан учрашдик. Бизни 2005 13 май кунги воқеалар рўй берган жойларга, хусусан Андижон қамоқхонаси, милиция бўлинмаси, “Бобур” майдони ва ҳокимият биноларига олиб боришди. Хуллас, Андижон воқеалари билан боғлиқ деярли ҳамма жойга бордик”, - деди Пекке Хойнонен.
Бироқ Хойноненга кўра, делегация аъзолари вақт камлиги сабабли оддий андижонликлар билан суҳбатлашиш имкониятига эга бўлмаганлар. Андижон воқеаларини ўрганиш бўйича Европа Иттифоқининг мутахассислар гуруҳи 12 декабр куни Тошкентда ўз ишини бошлаган эди. Ушбу гуруҳ жорий йил охирига қадар Андижон воқеалари борасида ўз ҳулосаларини эълон қилиши кутилаяпти. Феврал ойида эса, Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан киритилган қурол-яроғ ҳамда бир қатор Ўзбекистон расмийларини Европа ҳудудига киритмаслик тўғрисидаги санкцияларни қайта кўриб чиқади. Ушбу санкциялар Андижон воқеалари юзасидан халқаро ва мустақил тергов ўтказишдан бош тортаётган Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказиш мақсадида 2005 йил 13 ноябр куни киритлаган эди. Ўзбекистон томони бундай жазо чоралари ҳеч қандай таъсир ўтказмаганини таъкидган эса-да, Европа Иттифоқига Андижон воқеалари юзасидан тергов бўлма ҳам, текширув ўтказиш таклифи билан чиқди. ЕИ нинг Андижон воқеаларини ўрганиш миссиясига расмий Тошкент версияси билан танишиш имконияти берилмоқда.
XS
SM
MD
LG