Линклар

АҚШ Давлат котиби Кондолизза Райс дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳамда демократияни қўллаб қувватлаш бўйича ҳукуматнинг янги уч ташаббусини эълон қилди.


Ташаббуслардан бири “10 нодавлат ташкилоти тамойили” деб номланди. Унинг асосий мақсади дунё ҳукуматларининг нодавлат ташкилотларига нисбатан муносабатини баҳолашдир.
Ташаббусларнинг яна бири “Озодликнинг ҳимоячиси мукофоти” ни таъсис эдишдир. Бу мукофот билан АҚШ га тегишли бўлмаган нодавлат ташкилоти ёки алоҳида инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари тақдирланиши мумкин. Ниҳоят, учинчи ташаббус доирасида АҚШ да “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси жамғармаси” ташкил этилади. Жамғарма АҚШ Давлат Департаменти томонидан бошқарилади. Бошланғич ҳисобида 1 миллион АҚШ доллари маблағ билан ташкил этиладиган жамғарма фавқулотдда вазиятга тушиб қолган нодавлат ташкилотларига ёки алоҳида ҳуқуқ ҳимоячиларига ёрдам беришга қодир бўлади.
"Бу жамғарма Давлат департаменти томонидан бошқарилиб, бирор бир ҳукумат томонидан босим остига олинган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кичик грантлар ажратади. Олинган пуллар уларнинг юридик ёки тиббий ёрдам олишларини ёки оила аъзолари эҳтиёжларини қоплайди”, – деди Кондолизза Райс.
Райс нодавлат ташкилотлари ишини юксак баҳолаб, уларнинг дунё бўйлаб озодлик ғоясини ёйишга улкан ҳисса қўшганини таъкидлади. Кондолиза Райс АҚШ ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мазкур ташаббусларини БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганининг 58 йиллиги муносабати билан эълон қилди.
XS
SM
MD
LG