Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби этиб сайланган Жанубий Кореянинг ташқи ишлар вазири Пан Ги Мун 14 декабр куни ташкилотнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида қасамёдга келтирилди.


Пан Ги Мун БМТга 10 йил раҳбарлик қилган Кофи Аннаннинг ўрнини 2007йил 1 январдан бошлаб эгаллайди. Лавозимни расман қабул қилиб олар экан БМТ нинг янги Бош Котиби ўз ишида ташкилотнинг улкан тажрибасига ҳамда фидоий ходимларига таяниб олиб бориши ҳақида гапирди.
"Бош котиб сифатида ходимларнинг истеъдоди ҳамда малакаларини рағбатлантирмоқчиман. Уларнинг малакаси ва тажрибасини эса энг муносиб тарзда ишга соламиз. Мен ташкилотнинг кадрлар тизимини яхшилаш, уларнинг малакасини ошириш учун имконият яратиш ниятидаман”, – деди жаноб Пан Ги Мун. Жаноб Пан БМТ ни бошқарган Осиё минтақасининг иккинчи вакилидир.
XS
SM
MD
LG