Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари ядровий дастуридан воз кечишни рад этган Эронга қарши санкция қўллаш ҳақидаги резолюция хусусида келишувга эришиш арафасида.


Буюк Британиянинг БМТдаги элчиси Эмир Жоунез Пэррининг айтишича, резолюция лойиҳаси 19 декабрь куни тайёр бўлади ва у келаси ҳафтада БМТ Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилиши мумкин. Айтилишича, Хавфсизлик кенгашига доимий аъзо бўлган АҚШ, Буюк Британия, Россия, Франция ва Хитой, шунингдек, Германия вакиллари ўртасида 15 декабрь куни бўлиб ўтган сўзлашувда ижобий натижага эришилган.
XS
SM
MD
LG