Линклар

Эронда шаҳар ва қишлоқ кенгашлари ҳамда 86 ўринли Экспертлар ассамблеяси аъзолиги учун сайлов ўтказилди.


Кузатувчилар фикрича, бу 2005 йилда ҳокимият тепасига келган президент Маҳмуд Аҳмадийнажот учун биринчи жиддий синовдир. “ISNA” ахборот агентлигининг Марказий сайлов комиссияси вакили Али Алавийга асосланиб тарқатган хабарига кўра, сайловда 26 миллион фуқаро қатнашган. Улар маҳаллий кенгашлардаги 113 минг ўринга даъвогар бўлган 233 минг номзод учун овоз берган. Сайлов натижалари келаси ҳафта эълон қилиниши кутилмоқда. Овоз беришда қатнашмаган теҳронлик Риза Жаъфарий ўз қарорини изоҳлаб: “Мен овоз бермоқчи бўлган номзодларнинг сайловда иштирок этишига рухсат берилмади. Аммо биз овоз беришимиз учун айрим номзодлар олдиндан танлаб қўйилди. Бу билан улар сайловни сохталаштирди”, - деди.
XS
SM
MD
LG