Линклар

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос юзага келган сиёсий бўҳрондан чиқиш учун муддатдан олдин президент ва парламент сайлови ўтказишга чақирди.


Фаластин телевидениеси орқали халққа мурожаатида М.Аббос “Ҳамас” етакчилигидаги ҳукуматни тарқатиб юбориш учун конституциявий ҳуқуққа эга эканини билдирди. “Ҳамас” етакчилигидаги ҳукумат М.Аббоснинг чақириғини кескин рад этиб, унинг қарорини “Фаластин халқи иродасига қарши давлат тўнтариши” сифатида баҳолади. Исроил ва АҚШ расмийлари Фаластин раҳбарининг муддатдан олдин сайлов ўтказиш чақириғини қўллаб-қувватлади. Вашингтон расмийлари фикрича, сайлов Яқин Шарқ тинчлик музокараларини қайта давом эттиришга ёрдам беради. Минтақага сафари доирасида Мисрга борган Буюк Британия бош вазири Тони Блэр ҳам Фаластин раҳбари қарорини қувватлашини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG