Линклар

Футбол уюшмалари халқаро федерацияси - ФИФА Эрон терма жамоасининг халқаро беллашувларда қатнашишини маън этувчи қарорини бекор қиладиган бўлди.


ФИФА президенти Жозеф Блаттер бу ҳақда Эрон футбол федерацияси билан келишилганини маълум қилди. Шундай қилиб, энди Эрон терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичида қатнашади ва келаси сешанба куни Қатар терма жамоаси билан майдонга тушади. Ўтган ойда Эрон терма жамоаси давлат мамлакат футбол федерацияси фаолиятига аралашаётгани туфайли халқаро беллашувлардан четлаштирилган эди.
XS
SM
MD
LG