Линклар

Афғонистонда НАТО карвонини нишонга олган худкушнинг ҳужуми оқибатида тинч аҳоли вакилларидан бири ҳалок бўлди, икки одам жароҳатланди.


Ҳужум Покистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган Нодиршоҳ Кот туманида амалга оширилди. НАТО етакчилигидаги коалиция вакиллари талофат кўрмагани хабар қилиняпти. Франция эса яқин ҳафталар ичида ўзининг махсус кучларини Афғонистондан олиб чиқишини маълум қилди. “Франс-пресс”нинг хабар қилишича, бу ҳақда Афғонистонга борган Франция мудофаа вазири Мишел Эллиот-Мари эълон қилган. Ҳозир Афғонистон шарқида французларнинг қарийб 200 кишилик махсус кучлари жойлаштирилган. Афғонистонда Франциянинг жами 2000 ҳарбийси бор.
XS
SM
MD
LG