Линклар

Кутилмаган ташриф билан Бағдодга борган Буюк Британия бош вазири Тони Блэр Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликийни тўла қўллаб-қувватлашини айтиб, қўшни давлатларни Ироқ ҳукумати фаолиятига путур етказмасликка чақирди.


У ал-Маликий билан миллий бирдамлик, Ироқ хавфсизлик кучларини оёққа турғазиш ва бу масалаларда минтақадаги барча давлатларнинг таянчи нечоғлик муҳимлигини муҳокама қилганини билдирди.
“Менимча, ихтиёримиздаги барча босим воситалари ва ваколатларимизни ишга солиб минтақадаги барча мамлакатлар Ироқни, унинг халқини ва демократиясини қўллаб-қувватлашига эришишимиз керак. БМТ резолюциясида минтақадаги барча мамлакатлар бош вазир ва унинг ҳукумати ҳамда Ироқ халқини қўллаб-қувватлаши ва унга путур етказмаслиги борасида жиддий мажбуриятлар кўрсатилган. Шуни айтишим мумкинки, нафақат бу ташриф чоғида, балки келаси ҳафталар ва ойлар давомида бу фикримни аниқ-тиниқ ифодалашда давом этаман ва халқаро ҳамжамиятни ҳам шундай қилишга чақираман”, - деди Тони Блэр.
XS
SM
MD
LG