Линклар

Эрон Ички ишлар вазирлиги Экспертлар ассамблеясига ўтказилган сайловда собиқ президент Акбар Ҳошимий Рафсанжонийнинг қўли баланд келаётганини тасдиқлади.


Вазирликнинг билдиришича, Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг асосий рақибларидан бири бўлмиш Рафсанжоний президент кўрсатган номзод Муҳаммад-Тоқий Масбаҳ-Яздийдан икки баробар кўп овоз олган. Президент тарафдори овозлар бўйича олтинчи ўринни эгаллаган. Экспертлар ассамблеясига сайловда Рафсанжоний ислоҳотчи ва мўътадил кучлар коалициясидан номзод этиб кўрсатилган. Экспертлар ассамблеяси давлат аҳамиятига молик масалаларда сўнгги қарорни берадиган мамлакатнинг олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳуманаийни назорат қилиш ва ҳатто истеъфога чиқариш ваколатига эга. М.Аҳмадийнажотга қарши коалицияни собиқ президент Муҳаммад Ҳотамий ҳам қўллаб-қувватламоқда.
XS
SM
MD
LG