Линклар

logo-print

Фаластин бош вазири Исмоил Хония ўз етакчилигидаги “Ҳамас” ҳаракати муддатдан аввал ўтказиладиган сайловларда қатнашмаслигини маълум қилди.


У мухторият раҳбари Маҳмуд Аббоснинг муддатдан олдин сайловлар ўтказиш борасидаги баёнотини “иғвогарлик”, деб атади.
“Фаластин ҳукумати муддатдан олдинги сайловларда қатнашиш таклифини рад этади, чунки бу фаластинликлар орасида қарама-қаршиликка сабаб бўлиши мумкин”, - деди И.Хония.
Шанба куни Фаластин президенти Маҳмуд Аббос муддатдан олдин президент ва парламент сайловини ўтказишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG