Линклар

Шиа мусулмонларининг таниқли уламоси ва Баҳрайн мухолифати раҳбарларидан бири Шайх Абдул Амир ал-Жамрий 67 ёшида оламдан ўтди.


Ал-Жамрий Баҳрайннинг мухолифатдаги энг йирик “Ал-Вофиқ” партиясига раҳбарлик қилган. Унинг партияси ўтган ойда ўтказилган сайловда парламентдаги 17 ўринни эгаллашга муваффақ бўлган эди. Ал-Жамрий ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Баҳрайндаги шиаларнинг “Сиёсий ислоҳотлар учун” ҳаракатига раҳбарлик қилган. Бу ҳаракатнинг 1994 йилдаги намойиши зўравонликларга айланиб кетиб, оқибатда 40 киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG