Линклар

Ироқнинг товламачиликда айбланиб ҳибсда сақланаётган собиқ энергетика вазири Айҳом ас-Самарий Бағдоддаги полиция идорасидан қочиб кетди.


Ироқ расмийларининг билдиришича, бу ас-Самарийнинг қамоқдан иккинчи маротаба қочишидир. Собиқ вазирга икки йиллик қамоқ жазоси белгиланган эди. Бироқ икки ой аввал у қочишга уринган ва Бағдод аэропортида Хитой фуқароси паспорти билан қўлга олинганди. Ас-Самарийнинг АҚШ фуқаролигига ҳам эга экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG