Линклар

logo-print

Қизил яримой ташкилотининг Бағдоддаги ваколатхонаси ходимлари ўғирлангандан сўнг ташкилот Ироқдаги миссиясини тўхтатишини эълон қилди.


17 декабрь куни полиция кийимидаги қуролланган шахслар ташкилот ваколатхонасига ҳужум қилиб, 10га яқин кишини ўғирлаб кетган эди. Ташкилот раҳбари Мазен Абдуллонинг “Рейтер” ахборот агентлигига билдиришича, ўғирланган ходимларнинг бир нечтаси озод қилинган, бироқ яна бир неча ходимнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
“Биз этник, диний ёки сиёсий қарашларидан қатъий назар ҳар доим ироқликларга ёрдам бериш ниятидамиз. Ногиронлар, қочқинлар, хуллас бутун Ироқ халқига ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз. Ўғирланган ходимларимиз шу мақсадда тинимсиз меҳнат қилаётган эди. Мен гаровга олган гуруҳга бевосита мурожат қилиб, ходимларимизни озод этишни сўрайман”, - деди М.Абдулло.
АҚШ қўмондонлиги эса Ироқда икки аскари ҳалок бўлганини эълон қилди. Аскарлар Бағдоднинг Ал-Анбар туманидаги отишма чоғида ўлган.
XS
SM
MD
LG