Линклар

АҚШ қўмондонлиги Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида толибларнинг тўрт жангариси йўқ қилинганини билдирди.


Ўтган ҳафтадан буён НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар Қандаҳор вилоятида “Толибон” жангариларига қарши кенг қамровли ҳарбий амалиётлар олиб бормоқда. Мазкур вилоятда худкушнинг НАТО ҳарбийлари машинасига ҳужум қилиши оқибатида икки аскар жароҳат олгани хабар қилинди. Жангарилар, шунингдек, Покистон чегарасидаги назорат пунктига ҳам ҳужум уюштирди. Маълум бўлишича, отишмада бир афғон аскари ҳалок бўлган ва беш жангари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG