Линклар

Қирғизистон парламенти депутатлари мамлакат президенти Қурманбек Бақиевнинг Миллий хавфсизлик хизматига кўпроқ ваколат бериш қарорини рад этди.


Қ.Бақиев мамлакатдаги банк операциялари, контрабанда, талон-тарож ҳамда коррупция муаммоларини назорат қилиш ва тергов ишларини олиб бориш ваколатини МХХга бериш таклифини илгари сурганди. Жорий йилнинг июнида эса парламент бу ҳақдаги қонунга ўзгартириш киритиб, МХХни иқтисодий жиноятларни тергов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этганди. Бироқ мамлакат президенти вето ҳуқуқидан фойдаланиб, июль ойида парламент қарори муҳокамасини тўхтатган эди.
XS
SM
MD
LG