Линклар

logo-print

Туркманистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, “Озодлик” радиоси мухбири Ўғилсапар Муродованинг акаси Сафардурди Ҳожиев АҚШ ҳукуматини қамоқхонада ўлган синглиси ўлими билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритишга чақирди.


“The Washington Post” газетасида чоп этилган мақолада С.Ҳожиев АҚШнинг Ашхободдаги элчихонасидан Ў.Муродованинг ўлимидан сўнг олинган суратларни оммага кўрсатишни сўради. Унинг таъкидича, 58 ёшли Ў.Муродовага нисбатан қийноқлар қўлланилган ва бу суратларда қийноқ излари акс этган.
XS
SM
MD
LG