Линклар

logo-print

Саудия ташқи ишлар вазири шаҳзода Сауд ал-Файсал ўз мамлакати Ироқдаги миллатлараро зўравонликларда сунний мусулмонларни қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги иддаоларни кескин рад этди.


Унинг таъкидлашича, Саудия Арабистони Ироқдаги барча низолашувчи томонлардан ўзини йироқ тутиб келган. Декабрь ойининг бошларида “New York Times” газетаси Саудия АҚШни Ироқдан ўз қўшинларини олиб чиқса, Ар-Риёд расмийлари ироқлик суннийларга молиявий ёрдам кўрсатишга мажбур бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиргани ҳақида хабар тарқатган эди. Бироқ Оқ уй маъмурияти бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG