Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазирлиги жангариларнинг Ироқ хавфсизлик кучлари ва АҚШ ҳарбийларига қарши ҳужумлари сони ортиб бораётганини билдирди.


Пентагон маъмурияти тақдим этган ҳисоботда айтилишича, сўнгги уч ой давомида жангарилар томонидан уюштирилаётган ҳужумлар сони ҳафтасига қарийб мингтага етган. Пентагон ҳисоботи янги мудофаа вазири Роберт Гейтс қасамёд қабул қилиб, вазир сифатида иш бошлаган куни эълон қилинди. Жамоатчилик олдида нутқ сўзлаган Р.Гейтс Ироқдаги мағлубият АҚШ учун кулфат бўлишини таъкидлади.
“Барчамиз Америка ўғил ва қизларини ўз уйига қайтариш йўлларини изламоқдамиз. Бироқ президентимиз таъкидлагандай, биз Яқин Шарқда мағлуб этилишимизга йўл қўймаслигимиз даркор”, - деди Р.Гейтс.
XS
SM
MD
LG