Линклар

Феликс Қулов бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқди.


Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган мажлисда барча вазирлар истеъфога чиқиш таклифини бир овоздан қўллаб-қувватлади. Ф.Қулов Вазирлар Маҳкамасининг бу қарори мамлакат президенти учун янгилик бўлмаслигини таъкидлади.
“Мен президентга ўз фикримни аввал ҳам билдирганман. Шунинг учун, фикримча, бу қарор унга янгилик бўлмаса керак. Бироқ биз бу қарор қачон қабул қилинишини муҳокама этмаганмиз, лекин мен унга ўз нуқтаи назаримни билдириб келганман”, - деди бош вазир.
Ф.Қулов ҳукумат истеъфоси мамлакатда юзага келган сиёсий тангликни бартараф этишга ёрдам беришига умид билдирди. Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев ҳукумат истеъфосини қабул қилди ва янги ҳукумат тузилгунча Вазирлар Маҳкамаси ўз ишини давом эттириши ҳақида қарор чиқарди.
XS
SM
MD
LG