Линклар

Англиянинг “Челси” футбол жамоаси соҳиби Роман Абрамович Чукотка губернаторлигидан бўшатишни сўраб, Россия президенти Владимир Путин номига ариза берди.


Кремль матбуот хизмати В.Путин ҳозирча Абрамовичнинг истеъфосини қабул қилмаганини билдирди. Р.Абрамович 2000 йилда Чукотка раҳбарлигига сайланган ва 2005 йилда В.Путин тавсияси билан шу лавозимда кейинги муддатга қолган эди. Р.Абрамович Россиянинг энг бой одами ҳисобланади. “Форбс” журнали таъкидича, унинг бойлиги 18 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG