Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Пекинда Хитой раҳбари Ху Цзинтао билан учрашди.


Учрашувдан сўнг икки давлат ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзолангани маълум қилинди. Улар орасида чегарадан ўтиш тизимини такомиллаштириш ва Отасув-Алашанкой газ қувуридан фойдаланиш тўғрисидаги шартномалар ҳам бор. Н.Назарбоевнинг Хитойга сафари 23 декабргача давом этади. Пайшанба куни у Гонгконгда Хитой ва Қозоғистонни боғловчи доимий ҳаво қатнови очилиши маросимида иштирок этади.
XS
SM
MD
LG