Линклар

logo-print

Ливия суди болгариялик беш ҳамшира ва фаластинлик докторни ўлим жазосига ҳукм этгандан сўнг Болгария матбуоти Ливияга қарши бойкот эълон қилди.


Бир неча йил аввал Ливия шифохоналаридан бирида юздан ортиқ ёш болага ОИТВни атайин юқтиришда айбланаётган тиббиёт ходимларига 19 декабрь куни суд ҳукми ўқилди. Уларга нисбатан олий жазо қўлланилиши маълум бўлгандан сўнг Болгария матбуоти Европа Иттифоқини Ливия билан барча алоқаларни тўхтатишга чақирди. Бундан ташқари, болгариялик журналистлар халқаро ҳамжамиятини ҳамширалар ишига эътибор бермаётганликда айблаб, Ливияни бутунлай яккалаб қўйишга даъват этди. Суд ҳукми кўпгина давлатлар раҳбарлари томонидан ҳам танқид қилинди.
XS
SM
MD
LG