Линклар

"Озодлик" “Туркманбошининг вафоти Туркманистондаги бугунги вазиятни ўзгартириш учун туғилган имкониятдир"

“Эрк” демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ:

“Туркманбошининг вафоти Туркманистондаги бугунги вазиятни ўзгартириш учун туғилган имкониятдир. Тараққийпарвар ва демократик кучлар бирлашиб, бу вазиятдан тезроқ фойдаланиши керак.

Албатта, бунда туркман халқининг иродаси ҳам муҳим рол ўйнайди. 20 йиллик диктатурадан сўнг халқ ҳам ўз сўзини айтиши керак. Ҳозир парда ортида ҳокимият учун катта кураш бошланди. Конституция бўйича туркманбошининг ўрнига ўтириши мумкин бўлган шахс — Мажлис раисига жиноий иш очилган.

Икки-уч соат ичида унга жиноий иш очишга ҳам улгуришган кўринади. Демак ҳокимият учун қаттиқ кураш бошланди. Ўзбекистонда ҳам худди шуни кутиш мумкин. Фақат Ўзбекистонда бу кураш Туркманистондагига нисбатан енг кўламда бўлади. Ҳукумат учун курашувчи гуруҳлар спектри Ўзбекистонда кенгроқ. Мамлакат чикарисида ҳам, ташқарисида ҳам бу гуруҳлар ўз тайёргарлигини кўрмоқда ҳозир. Улардан қай бирининг тайёргарлиги халқнинг истаги, ҳоҳиш-иродаси, ғайрати билан уйғун тушса, ўша гуруҳ, албатта, ғалаба қилади, деб ўйлайман”.


“Бирлик” халқ ҳаракати партияси раҳбари Абдураҳим Пўлат:

“Туркманистон диктаторининг ўлими нафақат бу мамлакатнинг ўзига, балки бутун Марказий Осиёга таъсир қилади. Аммо, бугун эмас. Ҳозир Туркманистонда ҳеч нарса ўзгармайди.

Туркманистонда жиддий демократик ўзгаришлар бўлиши, ёки ўзини демократик деб айтаётган чет элдаги мухолифатнинг, яъни ташкилотлашмаган мухолифатнинг яқин орада мамлакт ичидаги воқеаларга таъсир этолиши, ҳокимиятга келиши тўғрисида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Балки, энди туркман мухолифатчилари ташкилотланиш хусусида жиддий ўйлашни бошлашар.

Шу маънода Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида жудда катта фарқ бор. Ўзбекистондаги демократик мухолифат Совет замонидаёқ энг кучли ташкилотлардан бири эди. Мавжуд тузумнинг доимий репрессияларига қарамасдан, “Бирлик” Партиясининг мамлакат ичида оёқда туриши, ташкилотланишни давом эттирди ва эттираяпти.

“Бирлик” ҳеч кимдан марҳамат кутмаган ва Туркманистонда бўлгани каби ҳодисани кутиш билан яшамаган. Биз доим ҳаракатдамиз ва Ўзбекистондаги аҳволни ўз таъсиримиз билан ўзгартириш ҳақида ўйлаймиз ва ўйламоқдамиз”.
XS
SM
MD
LG