Линклар

logo-print

Эронда маҳаллий кенгашларга ўтказилган сайловда президент Маҳмуд Аҳмадийнажот тарафдорлари мағлубиятга учрагани эълон қилинди.


Консерватив сиёсатчи бўлмиш Теҳрон ҳокими Муҳаммад Бакир Қалибаф тарафдорлари шаҳар кенгашидаги 15 ўриндан еттитасини эгаллашга муваффақ бўлди. Тўрт ўрин ислоҳотчилар қўлига ўтди. Сайлов натижаларига кўра, М.Аҳмадийнажот тарафдорларига шаҳар кенгашидан учтагина ўрин тегди. Сайловнинг якуний натижаларига кўра, Эрон Экспертлар ассамблеясига сайловда собиқ президент Али Акбар Ҳошимий Рафсанжоний бир ярим миллион сайловчининг овозини тўплашга сазовар бўлган. М.Аҳмадийнажотнинг маънавий устози Муҳаммад Яздий эса 900 минг сайловчининг овозини олган.
XS
SM
MD
LG