Линклар

logo-print

Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов 66 ёшида тўсатдан вафот этди.


Бу ҳақда Туркманистон миллий телевидениеси расман маълум қилди. Мамлакат конституциясига биноан давлат бошқаруви парламент спикерига ўтиши керак. Парламент раиси уч ой муддатгача давлат раҳбари вазифасини бажариши мумкин ва шу муддат ичида янги президент сайлови ўтказилиши шарт. Конституцияга кўра, парламент раиси президент сайловига ўз номзодини қўя олмайди. Шу кунгача парламентга Авазгелди Отаев раислик қилиб келаётган эди. Сўнгги хабарларга қараганда, унинг устидан жиноят иши қўзғатилган. Туркманбоши ўлими муносабати билан мамлакатда етти кунлик мотам эълон қилинди.
“Буюк раҳбаримизнинг 24 декабрь - якшанба куни дафн қилиниши ҳақида қарор қабул қилинди. Мотам эса етти кундир”, - деб хабар қилди давлат телевидениеси.
Туркманбошини сўнгги манзилга кузатиш маросимини ўтказиш соғлиқни сақлаш вазири, бош вазир ўринбосари Қурбонгули Бердимуҳаммедов зиммасига юклатилди. С.Ниёзов Туркманистонга 1985 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган. Унинг раҳбарлиги даврида Совет Туркманистони мустақил давлатга айланди. 1999 йилда С.Ниёзов туркманларнинг умрбод президенти, деб эълон қилинган эди.
XS
SM
MD
LG