Линклар

Россиянинг “Итера” газ ва нефть компанияси Грузия шарқидаги олтита туманга газ етказиб беришни тўхтатиб қўйди.


“Итера” вакилининг таъкидича, Грузия томони аввал етказиб берилган газ учун ҳақ тўламагани сабабли шундай қарор қабул қилинган. Хабарларга кўра, Грузия “Итера”га 450 минг доллар тўлаши шарт. Қарз тўлангандан сўнг газ таъминоти қайта йўлга қўйилди. Россия Грузияга етказиб берилаётган газ баҳосини ҳозирги 110 доллардан 235 долларга кўтаришини маълум қилган. Сўнгги хабарларга кўра, “Газпром” компанияси Грузия газнинг ҳар минг куб метрини 235 доллардан сотиб олишга рози бўлганини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG