Линклар

logo-print

Кобулда Афғонистон парламенти депутати хонадони ёнида худкуш ўзини портлатиши оқибатида депутатнинг уч қўриқчиси ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.


Депутат ҳужум содир этилган пайтда ўз уйида бўлмаган. Хабарларга кўра, Кобулда сўнгги икки ой давомида илк бор шундай ҳужум кузатилган. “Озодлик” радиосининг Афғонистондаги мухбири таъкидича, мамлакатда кимда-ким терроризмга қарши курашга қўшилса, у террорчилар нишони бўлиши ҳеч гап эмас.
“Кимда- ким террорчиларга қарши чиқса, ўша одам дарҳол уларнинг душманига айланади. Чунки террорчилар Афғонистонда ўз ҳукмронлигини қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Улар мамлакатни “Ал-Қоида” ва террорчилар маконига айлантиришга уринмоқда”, - деди мухбир.
Айни пайтда мамлакат жанубидаги Ўрузғон вилоятида масофадан бошқарилувчи бомба портлаши оқибатида ички ишлар ходимларидан бештаси ҳалок бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG