Линклар

Буюк Британия қўмондонлиги Ироқнинг Басра шаҳрида ҳарбий хизматга чақирилган янги аскарларни ўлдиришда гумон қилинаётган полиция ходимларини ҳибсга олди.


Буюк Британия қўмондонлиги матбуот хизмати вакили майор Чарли Бёрбрижнинг айтишича, ҳарбийлар 7 кишини ҳибсга олган ва улар орасида Басра полиция бошқармаси жиноят қидирув бўлими раҳбари ҳам бор. Хабарларга кўра, Басра полицияси ходимлари октябрь ойида Буюк Британия ҳарбийлари машғулотларида қатнашган ироқлик 17 аскарни ўлдириб кетган.
XS
SM
MD
LG