Линклар

logo-print

Туркманистоннинг муваққат президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов мамлакатда президент сайловининг ўтказилиш санаси кейинги ҳафтада эълон қилинишини билдирди.


У имзолаган фармойишга биноан 26 декабрь куни Халқ маслаҳати аъзолари президент сайлови санасини белгилаши шарт.
“Хабарингиз бор, бугун Туркманистон Хавфсизлик кенгаши, Вазирлар маҳкамаси ва парламент аъзолари навбатдан ташқари мажлис ўтказди. Туркман халқининг севимли ўғли, буюк Туркманбошининг тўсатдан вафот этиши муносабати билан ташкилий ишлар муҳокама этилди”, - деди Қ.Бердимуҳаммедов.
Фармойишга кўра, икки ой ичида ўтказилиши режалаштирилаётган сайлов демократик руҳда бўлади. Бироқ президентликка номзодлар Халқ маслаҳати аъзолари томонидан маъқулланиши керак. Халқ маслаҳатининг икки минг аъзосидан ярмидан кўпи марҳум президент Сапармурод Ниёзов томонидан шахсан тайинланган. Европа Иттифоқи Туркманистон ҳукуматини сиёсий ўтиш даврида халқаро ҳуқуқий меъёрларга риоя қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG