Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши ядровий дастурдан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан санкциялар қўлланилиши ҳақидаги резолюцияни 23 декабрь куни қабул қилиши кутилмоқда.


Резолюция лойиҳасида Эрондан уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳамда ядровий қурол яратиш йўлидаги барча тадқиқотлардан воз кечиш талаб қилинган. Эрон резолюциядан қатъий назар ўзининг ядровий дастурини давом эттираверишини маълум қилди. Шу билан бирга, расмий Теҳрон Эронга қарши санкциялар жорий этилса, Атом энергияси халқаро агентлиги билан тузилган барча шартномалардан воз кечиши тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG