Линклар

logo-print

Исроил ҳукумати Фаластинга тегишли 100 миллион доллар маблағни мухторият раҳбари Маҳмуд Аббосга бериш ҳақидаги қарорни маъқуллади.


Исроил бош вазири Эҳуд Олмертнинг билдирича, бу маблағ махсус механизм орқали Фаластин раҳбарининг девонхонаси ҳисобига ўтказилади ва фақатгина гуманитар эҳтиëж учун ишлатилади. Фаластинда “Ҳамас” гуруҳи ҳукумат тепасига келгандан сўнг музлатилган бу маблағни мухториятга қайтариш ҳақидаги келишувга шанба куни Э.Олмерт ва М.Аббоснинг Қуддусда ўтган учрашуви чоғида эришилганди.
XS
SM
MD
LG