Линклар

logo-print

Исроил Фаластинга тегишли 100 миллион доллар маблағни мухторият раҳбари Маҳмуд Аббос маъмуриятига бериш тўғрисидаги қарорни бир овоздан маъқуллади.


Солиқлардан тушган бу маблағ Фаластинда ҳокимият тепасига “Ҳамас” гуруҳи келгандан кейин музлатилган эди. Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт маблағ гумманитар мақсадларда ишлатилишини кафолатлаш учун пул махсус механизм ёрдамида ўтказилишини маълум қилди. Бу маблағни Фаластинга бериш ҳақида Фаластин ва Исроил раҳбарларининг шанба куни Қуддусда ўтказилган учрашувидан кейин келишиб олинган эди.
XS
SM
MD
LG