Линклар

Испаниянинг энг машҳур шифокорларидан бири Хосе Луиз Гарсиа Сабридо Куба ҳукумати ёллаган самолётда Гаванага учиб кетган.


Испаниянинг “El Periodico de Catalunya” газетаси тарқатган хабарга кўра, испан шифокори Куба етакчиси Фидел Кастрога қўшимча жарроҳлик амалиёти талаб этилиш-этилмаслиги борасида текширув ўтказади. Фидел Кастро ичакларидан қон кетишини тўхтатиш учун июль ойида операция қилинган эди. “El Periodico de Catalunya”нинг ёзишича, Сабридо Кубада йўқ бўлган тиббий ускуналарни ҳам ўзи билан олиб кетган.
XS
SM
MD
LG