Линклар

Туркманистоннинг 21 декабрь куни юрак хуружидан вафот этган президенти Сапармурод Ниёзов якшанба куни Ашхобод яқинидаги ўзи туғилган Қипчоқ қишлоғидаги оилавий мақбарада дафн этилди.


Бу мақбарада унинг ота-онаси ва икки акасининг ҳам қабрлари бор. Майит солинган тобут ҳарбий машиналардан иборат кортежда марҳум президент билан видолашгани келган минглаб одамлар тўпланган Ашхобод кўчаларидан олиб ўтилди. Дафн маросимида таъзияларни Туркманистон раҳбарлари билан бир қаторда С.Ниёзовнинг беваси, ўғли ва қизи қабул қилди. Туркманистон давлат телевидениесида тўғридан-тўғри эфирга берилган бу маросимда АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучер ва Россия бош вазири Михаил Фрадков ҳам қатнашди.
XS
SM
MD
LG