Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга қарши санкция жорий этганига жавобан расмий Теҳрон Натанздаги уранни бойитиш заводида 3000 та центрифуга ўрнатиш ишларини бошлашини эълон қилди.


Эронга қарши шанба куни қабул қилинган резолюцияда Теҳрондан уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ва ядровий қурол яратиш йўлидаги барча тадқиқотлардан воз кечиш талаб қилинган. Уч мингта центрифугани ўрнатиш орқали Эрон уранни бойитиш ишларини саноат даражасига чиқаришдаги муҳим қадамини қўяди. Ҳозиргача Эрон Натанздаги заводда 164 центрифугани ишга туширган. Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот эса БМТ резолюциясини “бир парча қоғоз” ўлароқ баҳолади ва Хавфсизлик кенгаши аъзолари Теҳронга нисбатан санкцияларни қувватлагани учун пушаймон ейишини айтди.
“Сиз қабул қилган қарор Эрон учун зарарсиз бўлибгина қолмай, бу арзимаган ва сунъий қарорингиз учун қаттиқ пушаймон бўлишингизни айтиб қўймоқчиман”, - деди М.Аҳмадийнжот.
Россиянинг эътирозлари сабабли қабул қилинган резолюция дастлабки лойиҳадагидан кўра анча юмшоқ кўриниш олган.
XS
SM
MD
LG