Линклар

Туркманистон мухолифатининг муҳожиратдаги аъзолари ўз юртига қайтиб, янги президент сайлаш жараёнида иштирок этиш Украина ҳукуматидан кўмак сўрамоқда.


Киевда ўтказилган матбуот анжуманида Туркманистон Миллий банкининг собиқ раҳбари Худойберди Ўрозов ва Туркиядаги собиқ элчи Нурмуҳаммад Ханамов “Туркманистон учун янги демократик режалар” ишлаб чиқишганини маълум қилди. Мухолифат вакиллари 26 декабрь куни ўтказилиши кутилаётган Халқ маслаҳати йиғилишида қатнашишни истамоқда. Бироқ Туркманистон хавфсизлик хизмати мухолифатнинг мамлакатга қайтган ҳар бир вакили ҳибсга олиниши ҳақида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG