Линклар

Буюк Британия ва Ироқ ҳарбийларининг Басра шаҳрида полиция бошқармасига уюштирган рейди натижасида бир неча полициячи ҳибсга олинди.


Буюк Британия қўмондонлиги матбуот хизмати вакили майор Чарли Бёрбрижнинг айтишича, Басра полиция бошқармаси жиноят қидирув бўлимининг бир неча ходими қамоқда сақланаётган маҳбусларни ўлдириш тўғрисида режа тузган. Уларнинг режаси Ироқ хавфсизлик кучлари ва британиялик ҳарбийларга ошкор бўлгандан сўнг полиция бошқармасига рейд ўтказишга қарор қабул қилинган. Рейддан сўнг бу ерда сақланаётган маҳбусларнинг аксарияти бошқа шаҳардаги қамоқхонага ўтказилган.
XS
SM
MD
LG