Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:59

Ёдгор Турлибеков озод бўлди


Жорий йил 6 октябрда Қарши шаҳри суди ҳукми билан таъмагирликда айбланиб уч ярим йилга қамалган қашқадарёлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ёдгор Турлибеков 24 декабрь куни озодликка чиқарилди.

“Озодлик” мухбири келаси йил майда 70 ёшини қаршилайдиган ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи билан суҳбатлашди.

- Худога шукур, шундай кунлар ҳам келар экан.

- Саломатлигингиз яхшими?

- Аъло, дея олмайман, албатта, лекин чидаса бўладиган даражада.

- Қамоқхонадан чиқиб ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Албатта, озодликка етадими?!

- Қамоқхонада нималарни ўйладингиз?

- Қамоқда ўтказганим олти ой ичида бутун ҳаётимни тарозига солиб кўрдим. Кутилмаганда, қариганимда оғир зарба бўлди бу турма дегани...

Ўзининг қамалиш тарихи ҳақида гапирган Ё.Турлибековнинг айтишича, инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғуллангани учун маҳаллий маъмурлар иғво уюштириб, уни панжара ортига тиққан.

“Суднинг қарори учун битта кишининг ёлғон кўрсатмаси - туҳмати етарли бўлди, бирорта ҳам ашёвий далил кўрсата олишмади”, - деди Ё.Турлибеков.
XS
SM
MD
LG