Линклар

logo-print

Рим Папаси Бенедикт XVI Рождество, яъни Мавлуд байрами учун анъанавий бўлган “шаҳар ва жаҳон аҳлига” мурожаати билан чиқиш қилди.


Понтифик Ватикандаги Авлиё Пётр майдонига йиғилган зиёратчиларга инсоният илмий ва техникавий тараққиётга эришганига қарамасдан, ҳали ҳам “Ҳалоскор”га муҳтож эканини таъкидлади. 79 яшар Папа инсонлар орасида “очкўзлик” кучаяётганидан қайғураётгани айтиб, очлик, ташналик, касалликлар, қашшоқлик, уруш ва террорчиликдан ҳалок бўлаётганларнинг “юракни эзувчи ноласига” қулоқларини кар қилиб олганларни қоралади. У шунингдек, Ироқдаги зўравонликларга чек қўйишга чақирди.
“Ироқнинг тақдири қўлларида бўлганларга ўтинчим шуки, бу мамалкат бошига хунрезликни олиб келган зўравонликларга чек қўйинг. Бу мамлакатнинг ҳар бир кишиси хавфсиз ва оддий ҳаёт кечириши учун қўлингиздан келганини қилинг”, - деди Рим Папаси Бенедикт XVI.
Понтифик шунингдек, Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш ва Дарфурдаги зўравонликларни тўхтатишга чақирди. Папанинг “шаҳар ва жаҳон аҳлига” мурожаати телевидение ва радио орқали жаҳоннинг 100дан ортиқ мамлакатида кўрсатилди.
XS
SM
MD
LG